• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 15 июля 2024

Андижондаги Шаҳрихонсой каналидан кичик ёшдаги шахснинг жасади топилди — видео

Қиз қирғизистонлик бўлиб, уни сел оқизиб кетгани аниқланган.

1604
0
Видеодан кадр

Кеча, 14 июль куни Андижон вилояти Хўжаобод туманидан оқиб ўтувчи Шаҳрихонсой каналидан кичик ёшдаги шахснинг жасади топилди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Хўжаобод туманидаги “Шаҳрихонсой”дан топилган тахминан 5-6 ёшли қизалоқ Ош шаҳридаги оиладан экани тасдиқланмоқда. Юборилган фотосурат орқали Ошдаги оила вакили бу қизалоқ унинг ўз оиласидан эканини тасдиқлаган.

"Ҳозирда оила вакили Хўжаобод тумани сари йўлга чиққанини билдирган. Вилоят ҳокимлиги ва тегишли органлар томонидан мазкур оилани қўллаб-қувватлаш ҳаракатлари ташкил этилди", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 июль куни Қирғизистоннинг Ўш вилоятида тоғ ва адирликларида кузатилган жала ёмғирлар ёғиши оқибатида Андижон вилоятида кучли сел оққан. Бунинг оқибатида Хўжаобод ва Жалақудуқ туманлари орасидаги кўприкларидан бири қулаб тушди.

1604
0