• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 11 июля 2024

Тошкентда 3 ёшли болани пичоқлаб ўлдирган эркак суд-психиатрия экспертизасидан ўтказилади

Яшнобод тумани прокурори ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш бўйича Яшнобод туман судига илтимоснома тақдим этган.

607
0
UzNews.uz

Бугун, 11 июль куни 30 ёшли эркак Тошкентда 3 ёшли болани шафқатсизларча пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берган эдик. Олий суд Матбуот хизматининг хабар беришича, Яшнобод тумани прокурори ҳолат юзасидан Яшнобод туман судига илтимоснома тақдим этган.

ЖИБ Яшнобод туман суди томонидан Яшнобод тумани прокурорининг ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми "в", "ж" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи 1993 йилда туғилган С.М.га (эркак) нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳамда суд-психиатрия экспертизаси ўтказиш тўғрисидаги илтимосномалари тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилди.

Суднинг 2024 йил 10 июлдаги ажримлари билан илтимосномалар қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи С.М.га нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, суд-психиатрия экспертизаси ўтказиш белгиланди.

607
0