• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 4 января 2021

Мактаб қозонхонаси портлаши ортидан бир ходим вафот этди

Самарқандда юз берган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

1350
0
UzNews.uz

2021 йилнинг 2 январь куни соат тахминан 00:20 да Самарқанд шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактаби қозонхонасининг иситиш тизимида чақнаш содир бўлган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.  

Чақнаш оқибатида мактабнинг қозонхона назоратчиси 50 ёшли Ҳ. тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилоят бўлимига ётқизилган. 

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай бемор шифохонада вафот этган.

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.

1350
0