Часть путепровода в Ташкенте, который должен был прослужить более 100 лет, обрушилась спустя два года
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 9 июля 2024

Сурхондарёда ЙПХ ходимини ҳақорат қилган ака-ука 10 суткага қамалди — видео

Таъкидланишича, улар ЙПХ ходимининг қонуний талабини бажармай, қасддан ҳуқуқбузарлик содир этган.

492
0
Видеодан кадр

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизматининг маълум қилишича, Сурхондарё вилоятида ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, қонуний талабларини бажармасдан, уни ҳақорат қилган ака-укага чора кўрилди.

Хабарга кўра, жорий йилнинг 26 июнь куни Сурхондарё вилояти Денов туманида икки нафар ака-ука хизматга жалб этилган ЙПХ ходимининг қонуний талабини бажармай, қасддан ҳуқуқбузарлик содир этган.

Шу куннинг ўзида олиб борилган тезкор чоралар натижасида ҳуқуқбузарлар ИИБга олиб келинган ва уларнинг ҳаракатига нисбатан тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Денов тумани судига юборилган.

Суд қарори билан ака-ука МЖтКнинг 183, 194 ва 34-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

492
0