• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 8 июля 2024

Рақобат қўмитаси “Махам-Чирчиқ” АЖга нисбатан иш қўзғатди

АЖда норматив ҳужжатларга риоя этилмаганлиги натижасида маҳсулот нархларини асоссиз ошишига олиб келган ҳаракатларининг аломатлари аниқланган.

330
0
t.me/maxamchirchiquz

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖга нисбатан иш қўзғатилди. Бу ҳақда Қўмита Матбуот хизмати хабар қилди. 

Қўмита томонидан “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖда ишлаб чиқарилган минерал ўғит маҳсулот нархларини шакллантиришда амалдаги норматив хужжатларга риоя этилмаганлиги натижасида маҳсулот нархларини асоссиз ошишига олиб келган ҳаракатларининг аломатлари аниқланган.

Натижада, минерал ўғит маҳсулотлари нархлари ўртача 10 фоиздан 15 фоизгача ошишига сабаб бўлган.

Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖга нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги қонуни талаблари бузилиши аломатлари бўйича иш қўзғатилди.

"Шунингдек, ушбу омил қишлоқ хўжалиги корхоналари (кластер, фермер, деҳқон ва бошқалар)га бевосита таъсир қилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари ошишига олиб келиши мумкин. Қўзғатилган иш ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, қарор қабул қилингандан сўнг қўшимча ахборот берилади", - дейилади хабарда.

330
0