• 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 5 июля 2024

Евро-2024. Бугун футбол бўйича Европа чемпионати чорак финал учрашуви бўлиб ўтади

Ушбу босқичда мусобақа мезбони Германия терма жамоаси Испанияга қарши баҳс олиб борса, Португалия терма жамоаси Францияга қарши ўйин ўтказади.

1053
0
Reuters

Футбол бўйича Германияда бўлиб ўтаётган Европа чемпионати мусобақаси ўзининг қизғин палласига кирди. Бугун, 5 июль куни турнирнинг чорак финал босқичи дастлабки икки ўйини бўлиб ўтади. Унда таркибида номдор футболчилар жой олган терма жамоалар ўзаро баҳс олиб боришади.

Мусобақа мезбони бўлмиш Германия терма жамоаси Испанияга қарши ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб борса, Португалия Францияга қарши баҳс олиб боради.

Германия-Испания ўйини Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланса, Португалия-Испания ўйинига 00:00 да старт берилади.

1053
0