• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 3 июля 2024

Япония Ўзбекистонга 3 млрд иен миқдорида маблағ ажратади

Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси ва Инвестициялар вазири Лазиз Қудратов беғараз ёрдам доирасида Алмашинув ноталарини имзолади.

376
0

Жорий йилнинг 2 июль куни Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Ҳатори Такаши ва Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Япония ҳукумати томонидан амалга оширилаётган 3 млрд иен (тахминан 6 млн 262 минг АҚШ доллари) миқдоридаги “Иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастурлари” беғараз ёрдами доирасида Алмашинув ноталарини имзолади.

 Маълум қилинишича, ушбу дастур доирасида Ўзбекистонга компьютер томографияси сканери, рентген аппарати ва бошқа тиббий ускуналар билан жиҳозланган 4 дона тиббий кўчма контейнер тақдим этилади, бу эса бутун Республика бўйлаб сайёр тиббий хизмат кўрсатиш имконини беради.

Бундан ташқари. мазкур дастур чекка ҳудудлар аҳолисининг тиббий хизматлардан фойдаланишини осонлаштириши, соғлиқни сақлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш тизимини мустаҳкамлаши, шунингдек, Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига ҳисса қўшиши кутилмоқда.

  “Япония ҳукумати Ўзбекистонда тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган ҳамкорликни ривожлантиришда давом этади”,- дейилади хабарда.

376
0