• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 1 июля 2024

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

Учрашувда глобал ва минтақавий тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, транспортни ривожлантириш соҳасида ўзаро ҳамкорлик, Афғонистон халқига ёрдам кўрсатиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

339
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Бу ҳақда давлат раҳбари Матбуот хизмати хабар берди.

Музокаралар чоғида глобал ва минтақавий тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш, Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳолати муҳокама қилинди.

Томонлар ҳамкорликнинг жадал динамикаси ва юқори даражасини мамнуният билан қайд этдилар.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Давлат раҳбари Бош котибнинг халқаро хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, БМТ ва унинг асосий органларини ислоҳ қилиш ҳамда жорий йилда Нью-Йорк шаҳрида Келажак саммитини ўтказиш ташаббусларини қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди.

Шу билан бирга, минтақада транспорт алоқасини ривожлантириш, озиқ-овқат, энергетика ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Афғонистонда юзага келаётган вазият муҳокама қилинди, афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини кенгайтириш ва бу давлатга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг ягона стратегиясини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Учрашув якунида 2026-2030 йилларда Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича БМТ билан ҳамкорликнинг ҳадли дастурини биргаликда ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилди.

339
0