• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 20 июня 2024

Андижонда куёвнинг 68 та жаримасини қайнотаси тўлади

Куёв хотинининг номидаги Lacetti’да 68 та жаримага тушгани сабаб машина жарима майдонига қўйилган. Қайнота жарималарни тўлаб, машинани олиб чиқиб берди.

461
0
МИБ

Мажбурий ижро бюроси Матбуот хизмати хабарига кўра, Андижон шаҳрида яшовчи М.А. турмуш ўртоғининг эгалигида бўлган Lacetti автомашинасини бошқариб, йўлларда ҳаракатланиш тезлигини мунтазам равишда меъёридан ошириб келган. Натижада, 68 маротаба маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ органлари томонидан Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлимига келиб тушган жарима солиш тўғрисидаги 68 та қарорларга мувофиқ М.У.дан жами 28 млн сўм ундирилиши белгиланган.

Бўлим давлат ижрочиси автомашина эгасини жарима пулларини тўлаши юзасидан огоҳлантирган. Шунингдек, қарздорлик тўланмагани сабабли Lacetti русумли автомашина жарима майдонига олиб кириб қўйилган. 

Шу сабабли, куёви М.А. бошқарувида содир этилган 68 та жарима учун қайнота 28 млн сўм миқдоридаги маъмурий жарималарни тўлаб беришини билдирди ва қизининг эгалигидаги автомашинани жарима майдонидан олиб чиқди.

461
0