• 12 965 сум
    -14.82
  • 14 525 сум
    -81.5
  • 161 сум
    -0.29
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 965 сум
    -14.82
  • 14 525 сум
    -81.5
  • 161 сум
    -0.29
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 19 июня 2024

Тошкентда пул эвазига фуқароларни АҚШ ва Польшага юбормоқчи бўлган шахслар ушланди

Чилонзор ва Сергели туманида гумонланувчилар фуқароларни маълум бир ҳақ эвазига ишга юбормоқчи бўлишган.

138
0

Чилонзор туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.А. фуқаро Ш.Ш.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Туркия давлати орқали айланма йўллар билан АҚШга юбориши эвазига 334 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Сергели туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро В.Г. фуқаро А.Ю.ни танишлари ёрдамида Польша давлатига ишга юбориши эвазига 550 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

138
0