• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 8 июня 2024

Тошкентда "Ноткоин" крипто-активини сотган талаба 10 суткага қамалди

24 ёшли талаба Telegram орқали йиққан "Ноткоин" крипто-активини сотгани аниқланди ва бунинг учун жазога тортилди.

801
0
UzNews.uz

2024 йил 7 июнь куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузган талаба йигитга жазо тайинланди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири Олий суд порталидаги маълумотга таяниб хабар бермоқда.

Иш ҳужжатига кўра, 1 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ котибияти томонидан рўйхатга олинган фуқаро Н.А.нинг аризаси юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилганда 24 ёшли И.Н.га тегишли телефон ва пластик картадан крипто-активларнинг ноқонуний фаолияти билан шуғулланганлиги аниқланган.

Суд мажлисида И.Н. юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолат бўйича айбини тан олиб, Термиз Давлат университетида битирувчи курс талабаси эканлигини, крипто-активни Telegram ижтимоий тармоғида йиғганлигини, Notcoin крипто-активини 800 минг сўм эвазига сотганлигини, буни ноқонуний эканлигини билмаганлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини маълум қилиб, енгиллик беришни сўраган.

ЖИБ Чилонзор туман судида И.Н. МЖтК 155-4-моддасининг (крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилган ва унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

801
0