• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 6 июня 2024

Президент рафиқаси билан бирга Туркияга етиб борди

Эртага икки мамлакат етакчилари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши ўтказилади.

282
0

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Туркияга расмий ташриф билан келди.

Пойтахтнинг “Эсонбуға” аэропортида давлат раҳбарини Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Олий мартабали меҳмонлар шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Эртага икки мамлакат етакчилари раислигида олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Музокаралар доирасида Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинади.

Ташриф дастурига мувофиқ, илк бор икки мамлакат етакчи корхоналари ва компаниялари раҳбарлари билан қўшма учрашув ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

282
0