• 12 078 сум
    10.87
  • 14 234 сум
    -5.29
  • 155 сум
    1.52
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 078 сум
    10.87
  • 14 234 сум
    -5.29
  • 155 сум
    1.52
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 июня 2024

Тошкентнинг 5 та тумани аҳолиси вақтинча табиий газсиз қолдирилади

Юнусобод, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Янгиҳаёт туманларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

585
0
UzNews.uz

Таъмирлаш ишлари туфайли Юнусобод, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг бир қатор ҳудудларида 4 июнь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ хабар бермоқда. 

Қуйидаги ҳудудларда табиий газ вақтинча тўхтайди:

Юнусобод тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача): “Матонат” МФЙ;
Шайхонтоҳур тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача): “Лабзак” МФЙ Баҳор кўчаси;
Мирзо Улуғбек тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача): Мирзо Улуғбек, М.Риёзий, С.Машҳадий ва Маҳтумқули кўчалари;
Сергели тумани (соат 11:00 дан 17:00 гача): Сергели 6а мавзеси, “Эшонбулоқ” МФЙ Муқанна кўчаси;
Янгиҳаёт тумани (соат 14:00 дан 17:00 гача): “Янги Дархон” МФЙ.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

585
0