• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 мая 2024

Самарқандда талаба йигит машина уриб юбориши оқибатида вафот этди

СамДУнинг 4-босқич талабаси, ёшлар иттифоқи педагогик таълим йўналиши координаторининг вафоти билан тугаган ЙТҲ юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

3071
0
Ижтимоий тармоқ

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг UzNews.uz'га маълум қилишича, ҳодиса жорий йилнинг 21 май куни соат 23:30 ларда Самарқанд шаҳар Алишер Навоий кўчасидан ўтувчи йўлда содир бўлган. Nexia-2 автомашинаси ҳайдовчиси Самарқанд давлат университетининг 4-босқич талабаси Д.Э.ни уриб юборган.

Талаба йигит шаҳардаги тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Аммо, у олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Ҳозирги вақтда вилоят ИИБ томонидан ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3071
0