• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 13 мая 2024

Москва-Тошкент рейси бортида жанжал келтириб чиқарган россиялик йўловчи 3 суткага қамалди — видео

39 ёшли эркак самолёт бортида маст холда жамоат тартибини бузиб, йўловчилар тинчлигини бузган ва аэропорт ходимларини ҳақорат қилган.

362
0
UzNews.uz

UzNews.uz'нинг аэропорт хавфсизлик бошқармасидаги манбасига кўра, 12 май куни соат 15:40 да “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропортида SU-1873-сонли “Тошкент-Москва” рейси орқали учиб кетадиган Россия фуқароси 1985 йилда туғилган М.А. ҳаво кемасида маст холда жамоат тартибини бузиб, йўловчилар тинчлигини бузган ва аэропорт ходимларини ҳақорат қилиб, ИИО ходимларининг қонуний талабини бажармаган.

Унга нисбатан Тошкент шаҳри аэропортида ХТБ ҲПБ инспекторлари томонидан МЖтКнинг 183 ва 194-моддаси 1-қисмларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сергели судига ҳужжатлар тақдим қилинган.

Суд қарори билан М.А.га нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

362
0