• 12 607 сум
    49.17
  • 14 849 сум
    40.34
  • 160 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 607 сум
    49.17
  • 14 849 сум
    40.34
  • 160 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 12 января 2021

"Ман қилган ишни ҳали Ўзбекистонда ҳеч ким қилолмаган" — видео

Тошкент метрополитени ҳаракатланиб кетаётган метро вагонида ўзининг акробатик қобилиятини кўрсатиб бақирган ўсмир видеоролигига изоҳ берди.

12 января 2021
1270
0
Видеодан кадрлар

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги 105-мактабининг 2005 йилда туғилган A.A. ва Т.У. ўқувчилари метро вагонида тутқичга осилгани акс этган видеолавҳа тарқалганди.

Улар ушбу ҳаракатни Instagram’даги шахсий саҳифасини ривожлантириш ва обуначилар сонини кўпайтириш мақсадида амалга оширганликлари аниқланди.   

Ўсмирлар билан Ички ишлар вазирлиги Бош бошқармаси Метрополитендаги хавфсизлик бошқармаси вакиллари, Тошкент метрополитени маъмурияти, шунингдек, 105-мактаб маъмурияти ва ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида тушунтириш суҳбати ўтказилди. 

Мазкур ҳолат бўйича иш қўшимча кўриб чиқиш мақсадида ҳудудий вояга етмаганлар билан ишлайдиган бўлимга ўтказилди.

Аввалроқ, 37 ёшли TikTok’чи поезд тагига ётиб олганди.  

Ички ишлар вазирлиги TikTok'чиларнинг масхаромуз ҳаракатлари бўйича уларнинг ота-оналарини огоҳлантириб, мурожаат қилганди.

12 января 2021
1270
0