• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 29 апреля 2024

Бугун Ўзбекистон ОТЖ ярим финалда Индонезияга қарши ўйнайди

Ушбу учрашувда ғалаба қозонган терма жамоа Париж ёзги олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритади.

471
0
ЎФА

Бугун, 29 апрель куни футбол бўйича Олимпия терма жамоалари ўртасида Қатарда бўлиб ўтаётган Осиё кубоги ярим финал босқичи бўлиб ўтади.

Ушбу босқичда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Индонезия ОТЖга қарши майдонда саф тортишади. Ушбу баҳсда ғалаба қозонга терма жамоа Парижда бўлиб ўтадиган олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да "Абдуллоҳ Бин Халифа" старт олади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Тимур Кападзе шогирдлари Саудия Арабистони терма жамоасига қарши баҳсда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

471
0