• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 25 апреля 2024

Автомобили ҳавони меъёридан ортиқ ифлослантираётган ҳайдовчилар жаримага тортилмоқда

Экология вазирлиги назорат тадбирларини ўтказиб, меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқараётган 500 дан ортиқ автомобилларни аниқлади.

213
0
eco.gov.uz

10 апрелдан ҳозирга қадар республика бўйлаб 58 минг 822 та автомобил экологик назоратдан ўтказилди, дея хабар бермоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.

Қайд этилишича, 518 та транспорт воситаси атмосферага меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқараётганлиги аниқланган ҳамда жами 303 нафар ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан жами 50,1 млн сўм жарима қўлланилган. Шунингдек, 222 та транспорт воситасининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган.

Бу "Тоза ҳаво" ойлигининг биринчи босқичи доирасида ўтказилмоқда. Мазкур босқич 10 майга қадар давом этади.

Тадбир давомида жами 200 000 та автотранспорт воситаларини экологик назоратдан ўтказиш белгиланган.

213
0