• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 22 апреля 2024

Қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та медални қўлга киритишди

Бу кўрсатгич ўзбек қиличбозларининг жаҳон чемпионатларида қайд этган энг яхши натижаси бўлди.

238
0
Ўзбекистон МОҚ

Жорий йилнинг 12-21 апрель кунлари Саудия Арабистони мезбонлик қилган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 4 та медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Олтин медаль:
Сардор Абдукаримбеков (сабля, ўсмирлар)

Кумуш медаль:
Алпамис Уракбаев (сабля, ўсмирлар)

Бронза медаль:
Фернанда Эррера (сабля, ёшлар)
Наргиза Жаксибаева (сабля, ўсмирлар)

Бу кўрсатгич ўзбек қиличбозларининг жаҳон чемпионатларида қайд этган энг яхши натижаси бўлди.

Маълумот ўрнида, энди ёшлар жамоасидан иборат ўзбекистонлик спортчилар шу йилнинг 27-28-апрель кунлари БААнинг Фужайра шаҳрида ўтадиган Париж-2024 лицензион турнирида иштирок этишади.

238
0