• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 17 апреля 2024

Икки вилоятдаги солиқ бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди

Қашқадарё ва Самарқанд вилояти солиқ бошқарма бошлиқлари алмашди.

397
0

Президентнинг Фармойиши билан Қашқадарё ва Самарқанд вилояти солиқ бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди.

Унга кўра, Эшматов Сирожиддин Тоғаймуродович Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У тайинловга қадар, Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот ўрнида, Эшматов Сирожиддин Тоғаймуродович солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.

Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб  Толлиев Элёр Мусурманович тайинланди.

Элёр Толлиев тайинловга қадар, Ургут тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Элёр Мусурманович солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси.


397
0