• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 12 апреля 2024

Тошкентда уч киши каналда оқиб кетди

Она чўкиб кетаётган боласини қутқармоқчи бўлиб, сувга тушганида оқиб кетган. Учинчи шахс она ва болани қутқармоқчи бўлган. Аммо,у ҳам чўкиб кетган.

690
0
Видеодан кадр

Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи каналда 5 ёшли бола, унинг онаси ва ҳамда бир фуқаро оқиб кетди. Бу ҳақда “Овоза” информацион дастури орқали маълум қилинди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 10 апрель куни содир бўлган. Болакай канал атрофида ўйнаб юрган вақтида сувга тушиб кетган. Онаси уни қутқармоқчи бўлиб, сувга ўзини ташлаган. Шу пайт атрофда бўлган бошқа бир фуқаро уларни қутқариш мақсадида сувга тушганида, сув оқимининг тезлиги сабаб уччаласи ҳам оқиб кетган.

Тошкент шаҳар ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига келганида она ва боланинг жасади фуқаролар томонидан сувдан олиб чиқилгани маълум бўлган. Учинчи шахс эса сувга чўкиб кетган.

Ҳозирда мазкур фуқарони қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу фуқаронинг шахси ҳозирча номаълум. Яқинларидан ҳеч қандай маълумот келиб тушмади”, - дейди ФВБ ходими.

690
0