• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 29 марта 2024

Ўзбекистонликларни апрель ойида қандай об-ҳаво кутмоқда?

Ўзгидромет баҳорнинг иккинчи ойида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

2287
0
UzNews.uz

Бу йил апрель ойи қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво билан бошланади. Биринчи беш кунликда ҳаво +15...+20 даражагача исийди, кечалари ҳарорат +5...+10 даража атрофида бўлади

Ушбу даврда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кўпроқ. Текислик ҳудудларда асосан ёғингарчиликсиз об- ҳаво бўлади, фақат Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 2-3 апрель кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Апрель ойи биринчи ўн кунлигининг иккинчи ярмида ҳарорат асосан кечалари +8...+13 даража, кундуз кунлари +18...+23 даража бўлади.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат кечалари +2...+7 даражадан +10...+15 даража, кундуз кунлари +13...+18 даражадан +25...+30 даражагача ўзгариб туради.

Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлади.

2287
0