• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 22 марта 2024

Тошкентда Captiva ва Lacetti иштирокида ЙТҲ юз берди

Натижада Lacetti ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиси тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

487
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди. 

Жорий йилнинг 21 март куни соат 22:30 атрофида Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли  кўчасида Captiva ҳамда Lacetti автомашиналари тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. 

Натижада Lacetti русумли автомашинанинг ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Таъкидланишича, ҳозирда улар шифокорлар назоратида. 

«Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда»,- дейилади хабарда.

487
0