• 11 775 сум
    9.71
  • 13 588 сум
    1.8
  • 139 сум
    -0.18
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 775 сум
    9.71
  • 13 588 сум
    1.8
  • 139 сум
    -0.18
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 26 февраля 2024

Ўзбекистонда қиш ёмғир ва қор билан якунланади

Синоптиклар келгуси ҳафтада Ўзбекистон фуқароларини қандай об-ҳаво кутаётганини маълум қилди.

592
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 26-29 февраль ва 1 март кунлари республиканинг кўпчилик вилоятларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фақат Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ва бугун кундузи Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. 

Ушбу кунларда республика бўйича меъёрдан +2...+5 даражага паст бўлган ҳарорат сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечалари -5...0 даражагача, шимолда -10....-5 даражагача, кундуз кунлари +2...+7о даражагача атрофида бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Пойтахтда бугун куннинг биринчи ярмида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 28 февраль ва 1 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Ҳафтанинг қолган кунлари эса асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Ҳарорат кечалари -4...-1 даражагача, кундуз кунлари +3...+6 даражагача бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсди.

Пойтахтда бугун куннинг биринчи ярмида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 28 февраль ва 1 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Ҳафтанинг қолган кунлари эса асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Ҳарорат кечалари -4...-1 даражагача, кундуз кунлари +3...+6 даражагача бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсди.

592
0