• 12 279 сум
    13.71
  • 14 508 сум
    16.2
  • 159 сум
    0.18
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 279 сум
    13.71
  • 14 508 сум
    16.2
  • 159 сум
    0.18
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 февраля 2024

Ўзбекистонда илк бор самолёт оммавий онлайн аукционда сотувга қўйилди — фото

AN-12BK маркали самолётнинг бошланғич нархи 4,2 млрд сўмни ташкил қилади.

3121
0
e-auksion.uz

"Тошкент Механика заводи" АЖга тегишли бўлган AN-12BK самолёти e-auksion.uz порталида сотувга қўйилди. ANTONOV русумидаги 1970 йилда ишлаб чиқарилган ҳаво кемасининг бошланғич нархи 4 млрд 253 млн 501 минг сўм этиб баҳоланган. 

Самолётнинг баландлиги 10,5 метр, узунлиги 33 метр ва қаноти кенглиги 38 метрни ташкил этади. Максимал ўриндиқлар сони 6 та. Шунингдек, самолётнинг техник ҳолати капитал таъмирталаб аҳволда.

Онлайн аукционда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати 25 март соат 09:00 гача давом этади ва аукционга шу куни соат 10:00 да старт берилади.

3121
0