• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 19 февраля 2024

Бу ҳафта Ўзбекистонга кириб келган совуқ ҳаво ўз таъсирини сақлаб туради

Синоптиклар янги ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

725
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, ушбу ҳафта давомида ҳаво ҳарорати асосан кечалари -8...-3 даражагача, шимолда -12...-7 даражагача, баъзи жойларда -16 даражагача совуқ, кундуз кунлари 19-20 февралда -3...+2 даражагача, 21-23 февралда 0....+5 даражагача атрофида бўлади. 

Бугун кундузи кўпчилик вилоятларда баъзи жойларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Эртага 2 февралда Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек кечаси ва эрталаб Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бироз қор ёғиши мумкин.

21-23 февраль кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Йўлларда яхмалак кузатилади. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор.

Пойтахтда бугун кундузи, шунингдек 20 февралда кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан қор ёғади. 21-23 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси -8...-3 даражагача, кундузи 19-20 февралда -2...+3 даражагача, 21-23 февралда 0...+5 даражагача бўлади.

725
0