• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 17 февраля 2024

Самарқандда электромонтёр симёғочдан йиқилиб вафот этди

Вужудга келган носозликни бартараф этаётган электромонтёр шамол сабабли симёғоч билан бирга ерга қулаган.

17 февраля 2024
873
0
UzNews.uz / иллюстрация

Жорий йилнинг 16 февраль куни соат тахминан 18:00 атрофида Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Электр тармоқлари корхонасида электромонтёр бўлиб ишловчи 1981 йилда туғилган фуқаро Б.С. Пахтачи тумани "Тадбиркор" МФЙ ҳудудида ёғоч симёғочга чиқиб, электр энергиясида вужудга келган носозликни бартараф этаётган пайтда шамол сабабли Б.С. ёғоч симёғоч билан бирга ерга йиқилиб вафот этган.

Ушбу куннинг ўзида туман электр таъминоти томонидан ходимлар билан ўтказилган хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш бўйича юритилган китоблар тегишли тартибда олинган.

Бугун, 17 февраль куни марҳум Б.С.нинг мурдаси суд-тиббий экспертизасидан ўтказилган. Ҳозирги кунда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

17 февраля 2024
873
0