• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 13 февраля 2024

Бир ҳафта ичида Ўзбекистондаги ахборот тизимларига 32 мингдан ортиқ кибертаҳдидлар уюштирилди

Ҳужумлардан энг кўпи ҳукуматга тегишли ахборот тизимларига нисбатан уюштирилган.

321
0
Спутник

UzCERT хизмати томонидан жорий йилнинг 5 февралдан 11 февралгача Ўзбекистон ҳудудидаги ахборот тизимлари ва ресурсларига нисбатан 32156 та кибертаҳдидлар аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, ҳужумлардан энг кўпи ҳукуматга тегишли ахборот тизимларига нисбатан уюштирилган бўлиб, жами кўрсаткичнинг 52.7 фозини ташкил этган. Шунингдек, соҳалар бўйича АКТ (19,3 фоиз), молия (14,2 фоиз), энергетика (4,3 фоиз) ҳамда ишлаб чиқариш (3,9 фоиз) соҳаларидаги ахборот тизимларига ҳам кибертаҳдидлар содир этилган.

Ҳафта давомида учраган заифликлар топ-5 талигига қуйидагилар киради:

CVE-2022−31813 — 18,5 фоиз;

CVE-2022−22720 — 18,3 фоиз;

CVE-2021−39275 — 16,9 фоиз;

CVE-2021−44790 — 16,9 фоиз;

ssl poodle — 16,2 фоиз.

Киберхавфсизлик маркази шундай ҳужумлардан сақланиш учун бир қатор тавсиялар берди. Тавсияларни ушбу ҳавола орқали ўқиш мумкин. 

321
0