• 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 8 февраля 2024

Ўтган йили 600 нафардан ортиқ эркак аёлларга шилқимлик қилди

Шунингдек, бировларнинг беҳаё суратларини тарқатгани сабаб 50 нафарга яқин шахс жиноий жавобгарликка тортилди.

262
0
UzNews.uz

2023 йилда 666 нафар шахс шаҳвоний шилқимлик қилиш моддаси билан судланди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, мазкур шахсларнинг 233 нафарига жарима жазоси, 433 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 141-3-моддаси (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларини ошкор қилиш) билан 48 нафар шахс судланиб, уларнинг 7 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 41 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

262
0