"Миллар" дастурининг хабарига кўра, мазкур ҳолат жорий йилнинг 23 январь куни Тошкент шаҳар Миробод тумани Қўшқўрғон маҳалласидаги корхоналарнинг бирида юз берган.
Аниқланишича, бахтсиз ҳодиса дея айтилаётган ушбу ҳолатда помидор пастаси қайнаётган қозон икки эркак ишчининг устига ағдарилган.
Воқеа сабабли қаттиқ куйиш жароҳатини олган бир эркак вафот этган.
Шифокорнинг сўзига кўра, яна бир беморнинг ҳам куйиш жароҳати оғирлиги, у ҳам шифокорлар назоратида экани айтилмоқда. Ҳозирча ҳолатга нима сабаб бўлгани айтилмаган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.