• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 24 января 2024

Алишер Қодиров телевидение ва мактабларда рус тилидан фойдаланишни қисқартиришни таклиф қилди

Депутатнинг айтишича, Ўзбекистонда рус тили номутаносиб қўлланилади, бу ерда русийзабонлар улуши 3 фоизга етмайди. Бу мавзу фракциянинг навбатдаги йиғилишларида ҳам муҳокама қилинади.

461
0
Олий мажлис Қонунчилик палатаси

"Миллий тикланиш" ДП етакчиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров рус тилининг таълим, телевидение ва бошқа соҳаларда қўлланилишини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди.

"Расмий рус томони шовинистларни ғалати чиқишларини таъкидлашдан нарига ўтмаяпти. Бу уларни бундай риторикадан манфаатдор деган таассурот уйғотади. Сўнгги вақтларда рус тилида шовинистик баёнотлардан бошқа нарса эшитмаяпмиз.

Бу ҳолатда муносабатлар ўз йўлига, амалий чоралар ҳақида ўйлашимиз керак. Масалан, 3 фоизга ҳам бормайдиган рус ватандошлар учун таълим ва телевиденияда рус тили номутаносиб даражада кўп. Бу номутаносиблик тузатилиши керак.

Биринчидан, Ўзбекистонда бошланғич таълимни она тилида ўқитилиши бўйича норма қонунга киритилиши мумкин. Иккинчидан, қозоқ, озар, қирғиз, туркман, турк ва тожик қардошлар билан телекўрсатувлар алмашишни йўлга қўяйлик. Фракциянинг яқин мажлисларида бу масалаларни муҳокама қилмоқчимиз", - дея ёзади у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ рус тарихчиси Михаил Смолин айрим халқларнинг шаклланиши ва Ўрта Осиё давлатларининг ташкил топиши ҳақида ўз фикрларини билдирган эди. Унинг фикрича, ўзбеклар СССРгача бўлмаган

461
0