• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 23 января 2024

Тошкентда 6 ёшли қизларга тегажоғлик қилган боғча мудирининг ўғлига ҳукм ўқилди

15 ёшли ўсмир жазони ахлоқ тузатиш колониясида ўтайди.

1080
0
UzNews.uz

Аввалроқ, боғча мудирининг 15 ёшли ўғли Чилонзор туманидаги 230-сонли мактабгача таълим муассасасининг тўрт нафар тарбияланувчисига тегажоғлик қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 119-модда (жинсий эҳтиёжни ғайритабиий шаклда мажбурлаб қондириш) 25-модда (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноятга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

23 январ куни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида вояга етмаган Х.Ш.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб ҳукм ўқилди.

Суд 2008 йилда туғилган Х.Ш.ни ЖКнинг 119-моддаси 4-қисми (жинсий эҳтиёжни ғайритабиий шаклда мажбурлаб қондириш) билан айбдор деб топди. У 6 йилга озодликдан маҳрум этилди. Йигит тайинланган жазони тарбия колонияларда ўтайди.

1080
0