• 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 22 января 2024

Автобусларнинг ҳаракат хавфсизлигини назорат қилувчи ходимларга махсус автомашиналар топширилди

Улар махсус автомашинада фақатгина автобуслар ҳаракатини назорат қилиши кўзда тутилган.

854
0
Видеодан кадр

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Матбуот хизматининг маълум қилишича, йўловчиларга кўрсатилётган жамоат транспорти хизмати сифатини ошириш ҳамда автобус ҳайдовчиларининг белгиланган тартиб асосида фаолият юритишини назорат қилиш мақсадида, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг 8 та автобус саройи филиалида "Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими" ташкил этилди.

Бугун ҳаракат хавфсизлигини назорат қилувчи ходимларга махсус маёқчали хизмат автомашиналари, нур қайтарувчи нимча, фавқулодда ҳолатни англатувчи белги ҳамда жезл (таёқча) топширилди.

Мазкур автомашинада хизмат кўрсатувчи ходимлар фақатгина автобуслар ҳаракатини назорат қилиши кўзда тутилган.

854
0