• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 20 января 2024

Нукусдаги тўйда йўл талашиб, ЙТҲ содир этган автомашина ҳайдовчилари жазоланди — видео

МЖтКнинг тегишли моддасига биноан 15 та автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

255
0
Видеодан кадр

Нукус шаҳридаги тўй маросимида бир нечта автомашиналар ҳайдовчилари ўзбошимчалик билан давлат рақамини ечиб олиб, гуруҳ бўлиб, турли манёврлар қилиб, йўл талашиб ЙТҲ содир этгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ изоҳ берди.

Жорий йилнинг 11 январь куни Нукус шаҳрида тўй маросимида гуруҳ бўлиб ҳаракатланган автомашиналар текширилганда 15 та автомашина ушбу қоидабузарликни содир этганлиги аниқланди. Қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан МЖтКнинг 129-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилди ҳамда ушбу кодекснинг 291-моддаси билан автомашиналар вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

255
0