• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 3 января 2024

Фарғонада Nexia-3 ва Tracker тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Nexia-3 ҳайдовчиси асосий йўлга шошилиб чиқиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди.

483
0
t.me/fviib_uz

Фарғона вилояти ИИБнинг хабар беришича, ҳодиса бугун, 3 январь куни соат 19:40 ларда 4P-146 автомобил йўлининг Фарғона тумани "Янгиобод" МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган.

Nexia-3 русумли автомашина иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга шошилиб чиқиши оқибатида, асосий йўлда ҳаракатланиб келаётган Tracker'га урилиб, ЙТҲ содир қилган.

Натижада, Nexia-3 автомобилида бўлган 2 нафар йўловчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Яна 3 нафар йўловчилар шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

483
0