• 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 6 октября 2021

Андижонда испан банкидан $200 минглик кредит олиб бермоқчи бўлган аёл қўлга тушди

Аёл одамларга ўзини мазкур банкнинг Ўзбекистондаги вакилиман деб таништирган.

339
0
Бош прокуратура департаменти

Бош прокуратура департаменти Матбуот хизматининг хабарига кўра, Андижон вилоятида О.К. фуқаро О.га ўзини Испанияда фаолият юритувчи банкнинг Ўзбекистондаги вакили сифатида таништириб, унга тадбиркорлик фаолияти учун мазкур банкдан $200 минг имтиёзли кредит ажратиб бериши эвазига $6,3 минг талаб қилган. 

О.К. сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган, шунингдек терговга қадар текширувда, О.К. бундан олдин бошқа фуқаро Қ.нинг $21,5 мингини ҳам шу йўсинда олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

339
0