• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 18 декабря 2023

Самарқандда салкам 10 млрд сўмлик электрни ўғирлаган майнинг ферма фош қилинди — видео

Яширин майнинг ферма 47 дона майнинг қурилмаси билан фаолият юритган.

377
0
Видеодан кадр

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ мутахассислари иштирокида Самарқанд вилоятида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Тадбир давомида Самарқанд шаҳрида фаолият юритиб келаётган "Г.Б.М." МЧЖ (мебель ишлаб чиқариш цехи шаклида рўйхатдан ўтган, аммо у ерда яширинча майнинг фаолияти билан шуғулланган) 47 дона майнинг қурилмасига эга майнинг фермаси фаолиятини ташкил этганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу МЧЖ томонидан давлат манфаатларига 9 млрд 852 млн сўмдан зиёд қўшимча зарар ундиришга қаратилди.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

377
0