• 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 12 декабря 2023

Ғофур Раҳимовга нисбатан жиноят иши мавжуд эмас — Пойтахт ИИББ

Тадбиркор Ғофур Раҳимовга нисбатан қидирув эълон қилингани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди.

766
0
insidethegames.biz

Тадбиркор Ғофур Раҳимов қидирувда эмаслиги расман тасдиқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълумот берди.

Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасида пойтахтда ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг "Долзарб 40 кунлиги"га бағишланган брифингда Дониёр Тошхўжаев Ғофур Раҳимовнинг қидирувга берилганини рад этди.

"Алдоқчи бўлиб қолмай. Саволингизнинг текширув олиб бориляптими, деган жойини тушириб ўтиб кетсак. Бизда ҳозирги вақтда у шахсга нисбатан жиноят иши мавжуд эмас. У шахс келтирилмаган, қидирувга берилмаган", - дейди у.

Аввалроқ, халқ тилида "мафиялар" дейиладиган бир қатор шахслар қўлга олингани ортидан Ғофур Раҳимовга қидирув эълон қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди.

766
0