• 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 6 декабря 2023

Навоийда фермер хўжалигига тегишли дала шийпонида 47 дона майнинг қурилма аниқланди

Ҳуқуқбузарга 5 баробар ўсувчи коэффициент билан жарима тариқасида 1,8 млрд сўм қўшимча ҳисоб-китоб қилинди.

243
0
t.me/hetmuloqot

Навоий вилояти Қизилтепа туманида ўтказилган навбатдаги тунги рейд тадбири давомида туманнинг "Яшнобод" маҳалласи ҳудудида жойлашган "Хайрулло-Нарзулло" фермер хўжалигига тегишли дала шийпонида электр ҳисоблагичсиз, ўзбошимчалик билан 47 дона майнинг қурилмалари, совутиш ва ёриткич мосламалари ҳамда бошқа электр қурилмаларини тўғридан-тўғри электр тармоғига улаган ҳолда, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган ҳамда мазкур ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилган.

"Дастлабки қайта ҳисоб-китобларга кўра, "Хайрулло-Нарзулло" фермер хўжалиги томонидан филиал манфаатига 484.8 мин кВт ёки 436.3 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди", - дейилади хабарда.

Ноқонуний фойдаланилган майнинг фермаларига нисбатан 5 баробар ўсувчи коэффициент қўлланиб, 2.2 млрд сўм маблағ ундиришга ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузарга 5 баробар ўсувчи коэффициент билан жарима тариқасида 1.8 млрд сўм қўшимча ҳисоб-китоб қилинди.

Мазкур ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда.

243
0