• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 5 декабря 2023

Ўзгидромет кескин совуқ об-ҳаво ҳақида фавқулодда хабар берди

Синоптикларнинг хабар беришича, Ўзбекистонда 12-14 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати -20 даражагача пасаяди.

6347
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 9-14 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига шимолдан босқичма-босқич совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши кутилмоқда.

9 декабрь куни республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида, 10 декабрда шимолий ва чўл ҳудудларида, 11 декабрда республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёғингарчилик кучли бўлади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб боради ва 12-14 декабрь кунлари кечаси -10...-13 даража, кундузи -5...-8 даража совуқ; шимолда кечаси -17...-20 даража, кундузи -9...-12 даража совуқ бўлади.

6347
0