• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 2 декабря 2023

Халқаро ва давлатлараро қидирувга берилган ўзбекистонлик Бишкекда қўлга олинди

У жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида оғир жиноят содир этган.

1596
0
Видеодан кадр

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Бишкекда ўз ватанида қидирувда бўлган 1997 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси А.С.Ш.ни қўлга олди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

"А.С.Ш. жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оғир жиноят содир этган. Кейин жиноий жавобгарликдан қутулиш мақсадида Ўзбекистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган. У Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан халқаро ва давлатлараро қидирувга берилган", — дейилади Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарида.

А.С.Ш. Бишкекнинг Первомай туман суди қарори билан Ўзбекистонга чиқариб юборилган.

1596
0