• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 1 декабря 2023

Қозоғистонда яна ўзбекистонлик бир нечта аёллар фоҳишалик билан ушланди

Олмаота шаҳридаги меҳмонхонада бир гуруҳ интим хизматини кўрсатувчи қизлар ушланган. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бўлган.

930
0
polisia.kz

Олмаота шаҳрида жинсий алоқа хизматини кўрсатувчи Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди, деб хабар бермоқда мамлакат ИИВ Матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Олмаота шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ўтказилган тезкор-профилактика тадбирида ички ишлар ходимлари томонидан интим хизматларни кўрсатувчи қизлар аниқланган.

Қайд этилишича, қўлга олинганлар орасида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.

"Полиция департаменти қабулхонасига шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган хорижлик аёллар жойлаштирилади. Миграция қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликка тортиш, суд ва Қозоғистондан депортация қилиш ишлари олиб борилади", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ҳам Қозоғистонда фоҳишалик қилаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик аёллар қўлга олинганди.

930
0