• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 29 ноября 2023

Декабрь ойида ҳаво ҳарорати +22 даражагача кўтарилади

Ўзгидромет Ўзбекистонда қишнинг биринчи ойида илиқ об-ҳаво бўлишини прогноз қилди.

1740
0
UzNews.uz

Декабрь ойи учун об-ҳаво шароитларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, декабрь ойи совуқ бўлмайди. Ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан юқори, баъзи ҳудудларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда

Шунингдек, ҳаво ҳарорати кечаси -6...-1 даражагача, шимолда -13...-8 даражагача пасайиши ҳолатлари кузатилади. Энг иссиқ кунларда ҳаво ҳарорати +15...+18 даражагача, жанубда +20...+22 даражагача кўтарилади.

Декабрь ойи қиш учун хос бўлмаган илиқ об-ҳаво билан бошланади. Декабрь ойининг биринчи ҳафтасида Ўзбекистон бўйлаб ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши, ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7 даражагача, кундузи +13...+18 даражагача бўлиши кутилмоқда. Декабрь ойининг бундай қуруқ ва илиқ бошланиши Ўзбекистонда жуда кам учрайди.

Кейинчалик, ойнинг охиригача, ҳаво ҳарорати кечаси +5...+8 даражадан -3...-6 даражагача, кундузи +15...+18 даражадан +2...+5 даражагача бўлиши кутилмоқда.

Ой давомида вақти-вақти билан ёғингарчиликлар кузатилади.

1740
0