• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 25 ноября 2023

Тошкентда электробус ва King Long русумли автобус тўқнашди

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

346
0
Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Yutong русумли электробус ва King Long русумли автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида фотосурат тарқалди. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 25 ноябрь куни соат 13:10 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси “Шахристон” бекатида 51-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи А.Ж. бошқарувидаги электробус 2М-сонли йўналиш ҳайдовчиси Р.А. бошқарувидаги King Long русумли автобус билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.  

Дастлабки маълумотга кўра, автобус йўловчилари орасида ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилганлар йўқ.

Автобуслар техник шикастланган.

Шунингдек, масъул ходимлар томонидан ҳодиса содир бўлган жойга чиқиб, йўл-транспорт ҳодисасининг келиб чиқиш сабаблари ўрганилди ҳамда ҳодиса бўйича “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси ўринбосари бошчилигида хизмат текшируви тайинланди.

Ҳозирда ушбу ЙТҲ Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

346
0