Часть путепровода в Ташкенте, который должен был прослужить более 100 лет, обрушилась спустя два года
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 ноября 2023

Сурхондарёда 114 дона майнинг қурилмаларига эга ферма аниқланди

Давлат ва жамият манфаатларига 425 млн сўмдан ортиқ зарар етказган майнинг-ферма ташкил қилганларга жиноят иши қўзғатилди.

772
0
Бош прокуратура Департаменти

Узун туманида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган хонадон аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда О.Қ. фуқаро Ж.У. билан ўзаро тил бириктириб, ўз уйида 114 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, давлат ва жамият манфаатларига 425,7 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

772
0