• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 22 ноября 2023

Тошкентда она маст ҳолда одамлар кўз ўнгида ўз қизини дўппослади — видео

Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан маълумот берди.

889
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда гул дўконига кириб гул сўраган вақтида онаси В.А. маст ҳолда қизи В.И.ни ҳақоратлаб, ургани бўйича видеохабарлар тарқалди. Болалар омбудсмани дўконда онаси томонидан калтакланган қиз ҳолати бўйича муносабат билдирди.

Аниқланишича, ҳолат Мирзо Улуғбек туманидаги “Оқибат” маҳалласи Марказ-1 даҳасида жойлашган дўконда юз берган. Шу ерда бўлган фуқаролар жараённи видеотасвирга олиб тарқатишган. 

Мазкур ҳолат дарҳол Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди. Ҳозирда она В.А.нинг ҳаракатларига баҳо бериш юзасидан туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, онасининг бундай зўравонлигидан жабр кўрган қизча Тошкент шаҳар Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Онани эса ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

889
0