• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 22 ноября 2023

Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонасига Элчи тайинланди

Бахтиёр Иброҳимов Австрия президенти Александр Ван дер Белленга ишонч ёрлиқларини топширди.

188
0

Кеча Австрия пойтахти Вена шаҳрида Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахтиёр Иброҳимовнинг Австрия президенти Александр Ван дер Белленга ишонч ёрлиқларини топширишга бағишланган расмий маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.

Маросим доирасида элчининг Австрия президенти билан суҳбати бўлиб, унда сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат якунида Австрия президенти элчини янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унинг ушбу масъулиятли лавозимдаги фаолияти Австриянинг Ўзбекистон билан кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтиришга хизмат қилишига умид билдирди.

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал элчи штаб-квартираси Вена шаҳрида жойлашган Ядровий синовларни тақиқлаш бўйича кенг қамровли шартнома ташкилотидаги Ўзбекистоннинг доимий вакили сифатида ҳам расман аккредитация қилинган эди.

Бахтиёр Иброҳимов 2017–2023 йилларда БМТнинг Нью-Йоркдаги доимий вакили лавозимида ишлаган.

188
0