• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 21 ноября 2023

Фарғонада 6 та бола вафот этгани айтилган ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берилди — видео

Ҳолат юзасидан Isuzu юк машинаси ҳайдовчисига нисбатан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилган.

963
0

Фарғона вилоятида бир гуруҳ мактаб ўқувчилари сабзи ковлаш учун кетаётганда автоҳалокатга учраши натижасида 6 нафар бола ҳалок бўлгани ва 4 нафари оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати Uznews.uz'га маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 21 ноябрь куни соат 08:20 атрофида Учкўприк тумани, Меҳнатобод МФЙ ҳудудида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.Э Isuzu юк машинасини бошқариб кетаётиб, оралиқ масофани сақламасдан светофорнинг қизил ишорасида тўхтаб турган, Damas автомашинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ушбу ЙТҲ натижасида, Damas автомашинаси йўловчилари 2 нафар аёл М.Д ва Г.Қ. тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этан.

Ҳодиcа оқибатида 2007 йилда туғилган икки нафар вояга етмаган мактаб ўқувчиси ҳамда Damas ҳайдовчиси ва яна бир йўловчи тан жароҳати олишиб, даволаниш учун шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ш.Э.га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланган.

963
0