• 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 20 ноября 2023

Хоразмда аёл 3 нафар ёш болаларини ёқиб юбориш билан қўрқитди

Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

788
0
Видеодан кадр

Бир аёл 3 нафар кичик ёшдаги болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлиб, уларни ёқиб юбориш билан бевосита таҳдид қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани Матбуот хизмати муносабат билдирди.

"Мазкур ҳолат Хоразм вилояти, Урганч туманида содир бўлган. Ҳозирда бу ҳолатни тўла аниқлаш бўйича ИИО томонидан зудлик билан суриштирув ишлари олиб боришга киришилди. Мазкур ҳодиса Болалар омбудсманининг алоҳида назоратига олинди", дейилади хабарда.

Болаларга нисбатан бундай жиноий ҳаракатлар уларнинг ота-онаси ёки бошқа яқин қариндошлари томонидан содир этилишидан қатъий назар, айбдор шахсларни қонунда кўзда тутилган жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши таъминланади.

788
0