• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 16 ноября 2023

Жаҳон чемпионати U-17: Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Испанияга қарши ўйнайди

Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари мундиалда гуруҳдаги сўнгги тур учрашувини "Manahan" стадионида ўтказади.

137
0
ЎФА

Бугун, 16 ноябрь куни Индонезияда 17 ёшли футболчилар ўртасида Жаҳон чемпионати "В" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Испания ўртасидаги 3-тур учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 14:00 да бошланади.

Ушбу ўйин Индонезиядаги "Manahan" стадионида бўлиб ўтади. Бу баҳсни эквадорлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам Аугусто Арагон, қанот ҳакамлари Риккардо Барен ва Андрес Гутеррес. Тўртинчи ҳакам Юди Нурсахяга (Индонезия).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси гуруҳдаги иккинчи турда Канадага қарши баҳс олиб борди. Ушбу баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси рақибларни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этишган эди.

137
0